Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

– „Оллоҳга қарзи ҳасана - ихтиёрий қарз берадиган ким бор, Оллоҳ унга бир неча баробар қилиб қайтарур...“.   [2:245]
Лекин Абу Бакр бу жавобга сабр қилиб тура олмади, ғазаби жўшиб, Пинҳоснинг юзига қаттиқ урди ва: «Оллоҳга қасамки, агар ўртада аҳд бўлмаганида бошингни олардим, эй Оллоҳнинг душмани», деди. Шундай қилиб, яҳудийлар билан мусулмонлар ўртасидаги тортишувлар шиддатли тус олди. Мана шу вақтда Мадинага Нажрон насороларидан элчилар келиб қолди. Улар олтмиш отлиқ эдилар. Бу элчилар Мадинага мусулмонлар билан яҳудийлар ўртасидаги ихтилофларни билиб, шу ихтилофни кучайтириб, адоватга айлантиришни ва уларнинг насроний динларини сиқиб чиқараётган янги дин билан эски дин бир-бирини йўқ қилиб юборса, майдон ўзларига бўшаб қолишини кўзлаб келишган бўлишлари ҳам мумкин. Бу элчилар Пайғамбар с.а.в. билан учрашишди. Пайғамбар с.а.в. уларга ва яҳудийларга аҳли китоб деган назарда қарар, шу сабабли барчаларини Исломга даъват қилар эдилар ва уларга Оллоҳ Таолонинг ушбу оятларини ўқиб берардилар:


قُلْ يَاأَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا إِلَى كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ أَلاَّ نَعْبُدَ إِلاَّ اللَّهَ وَلاَ نُشْرِكَ بِهِ شَيْئًا وَلاَ يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضًا أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَقُولُوا اشْهَدُوا بِأَنَّا مُسْلِمُونَ -64,

– „Айтинг, (эй Муҳаммад): «Эй, аҳли китоб, бизга ҳам, сизга ҳам баб-баробар бўлган бир сўзга келинг - ёлғиз Оллоҳгагина ибодат қилайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва бир-бировларимизни Оллоҳдан ўзга худо қилиб олмайлик» Агар улар ушбу даъватдан юз ўгирсалар, у ҳолда сизлар (эй мўминлар): «Гувоҳ бўлинглар, биз мусулмонлар ягона Оллоҳга итоат қилгувчилармиз», деб айтингиз!“                         [3:64]
Яҳудий ва насоролар Расулуллоҳ с.а.в.дан қайси пайғамбарларга иймон келтиришини сўрашганда, уларга Оллоҳ Таолонинг ушбу сўзларини ўқиб берардилар:


قُولُوا آمَنَّا بِاللَّهِ وَمَا أُنزِلَ إِلَيْنَا وَمَا أُنزِلَ إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ وَالأَسْبَاطِ وَمَا أُوتِيَ مُوسَى وَعِيسَى وَمَا أُوتِيَ النَّبِيُّونَ مِنْ رَبِّهِمْ لاَ نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْهُمْ وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ -136,
– „Айтинг, эй мўминлар, биз Оллоҳга иймон келтирдик ва бизга нозил қилинган Китобга ҳамда Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқубга ва ўша уруғ-авлодга нозил қилинган нарсаларга, Мусо ва Ийсога берилган нарсаларга ва барча пайғамбарларга Парвардигор тарафидан берилган нарсаларга иймон келтирдик. Биз улардан бирортасини ажратиб қўймаймиз ва биз Оллоҳ Таолога бўйсунувчилармиз“.                            [2:136]
Бу оятларни эшитишгач, улар Расулуллоҳ с.а.в.га нима дейишни билмай қолишади. Лекин улар ўз мартабаларидан ажралиб қолишдан қўрқиб, иймон келтиришмайди. Ҳатто баъзилари буни очиқ айтишади. Ривоят қилинишича, Абу Ҳориса Нажрон элчиларидан бўлиб, Нажрон насороларининг энг билимдони ва илмлиги эди. У ҳамроҳига

 

45-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203